Ўзбекистонда янги ҳафта қандай ҳаво билан бошланади?
«Ўзгидромет» муҳим табиат ҳодисаларидан огоҳлантирди.
Марказ хабарига кўра, 12-17 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим тоғли ҳудудларда дўл ёғиши ҳам мумкин.
Шунингдек, 12-14 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилаётгани айтилмоқда.
Қуйида 12 июнь соат 20:00 дан – 13 июнь соат 20:00 гача Ўзбекистонда бўлиши кутилаётган об-ҳаво башорати билан танишинг.
ТОШКEНТ ШАҲРИ.Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 31-33°бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ.Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20о, кундузи 32-37° бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ.Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 33-38° бўлади.
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ.Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21°, кундузи 30-35° бўлади.
САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ.Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21°, кундузи 30-35° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ.Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 35-40° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ.Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ.Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.