Айроннинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?
Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Айрон ажойиб чанқовбосди ичимлик ҳисобланади. Уни жазирама пайтларида ичиш орқали организм йўқотган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини қоплаши мумкин. Айрон ёрдамида очликни ҳам енгиш мумкин.
Айрон овқат ҳазм қилиш тизимини, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва шу йўл билан иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради.
Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.