Хонанда Бейонсе олти йил деганда илк бор янги мусиқий альбомини тақдим этади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Pinterest Бу янгиликдан кейин Бейонсенинг мухлислари хурсанд бўлиши табиий. R and B маликаси саҳнага қайтмоқда, чиройли ҳамда баланд овоз билан. Хонанда 6 йил ичида биринчи марта янги альбомининг чиқаришини эълон қилди ва Британиянинг Vogue журнали учун суратга тушди, деб ёзади People Talk. 2022 йил 29 июль куни Бейонсе Renaissance номли альбомини чиқаради. Мусиқачининг содиқ тингловчилари ва мухлислари бу дақиқани интиқлик билан кутмоқда. Бейонсенинг суратга тушиш кўлами ва манзарасидан маълумки, у мухлислар учун кутилмаган нарсалар тайёрламоқда. Фото: People Talk Бейонсенинг ўзи ушбу альбомнинг яратилишига қисман коронавирус пандемияси таъсир қилганини маълум қилган. Аммо у ҳар бир композиция устида яхшироқ ишлаши учун кўпроқ вақтга эга бўлган ва натижадан тўлиқ қониққан.