Ўш шаҳрида юк машинасининг ағдарилиши натижасида уч нафар бола ҳалок бўлди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида юк машинаси ҳалокатга учради, тўрт киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди. Бир киши жабрланди.
Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, кўмир ортилган юк машинаси кутилмаган йўлакка чиқиб кетиб, ағдарилган ва одамларни босиб кетган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.