Президент Конституциявий комиссия билан учрашувда қайси сўзларни кўп ишлатди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 июнь куни бўлиб ўтган Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги маърузасини лингвистик таҳлил қилдилар. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди. Президентимиз янги қомусимизнинг тўртта устувор йўналиши бўйича ўз таклифларини илгари сурди. Таҳлил натижасига кўра қўйидагилар аниқланди: Президентимиз ўз маърузасида жами 5674 та сўзлардан фойдаланди ва уларнинг ичида энг кўп ишлатиланган сўзларага: «Конституция» – 106 марта, «Давлат» – 75 марта, «Инсон» – 54 марта, «Ҳуқуқ» – 42 марта ишлатилган бўлса, «Фуқаро», «Қонун», «Таклиф», «Янги», «Ҳаёт» каби сўзлари эса 30 мартадан кўпроқ ишлатилган. «Жамият», «Мустаҳкам», «Ислоҳотот», «Оила», «Ўзбекистон», «Эркин», «Ижтимоий», «Норма», "Шахслар» га оид сўзлар 20 мартадан кўпроқ ишлатилган. Давлат рахбаримиз маърузаларида ишлатилиган сўзларига эътибор қаратар эканмиз, бугунги кундаги ислоҳотларининг асосий тамойили бўлмиш «Инсон-Жамият-Давлат» деган ёндашувига кўпроқ урғу берилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бахтиёр Исмаилов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази