Манеда ҳам пул кўпайиб кетди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Садио Мане "Бавария"да қанча маош олиши маълум бўлди. "Bild" нашри берган хабарга кўра, сенегаллик ўйинчи йилига солиқларсиз 20 миллион евро олади. Шу тариқа, у Мюнхен жамоасида энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланди. Аввалроқ, у "Ливерпуль"да йиллик 12 миллион евро маблағ олгани хабар берилганди. Қайд этиш лозим, Мане тўғридан-тўғри Левандовскининг ўрнини босмайди. У Нагельсманнинг тоза ҳужумчисиз ўйнаш режасига тўлиқ мос тушади.