Тунги клубда 21 нафар ўсмир сирли тарзда вафот этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Жанубий Африка полицияси Ос-Лонден шаҳридаги тунги клублардан бирида 21 нафар йигит-қизларнинг сирли тарзда ҳалок бўлганини тергов қилмоқда. 26 июнь содир бўлган ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум, ҳозирда ўлим сабаблари аниқланмоқда. Ушбу ўсмирлар мазкур клубда мактабни битириш оқшомини ўтказаётган бўлишган. Ҳалок бўлганларнинг танасида жароҳат излари топилмаган. Уларнинг жасадлари столда, стулда, ерда ётган ҳолатда топилган. Ўлимга заҳарланиш сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда. Ҳукумат расмийларига кўра, ҳалок бўлганлардан 13 нафари ўғил, 8 нафари қиз боладир.