UFC 276 турнирида қайд этилган барча натижалар билан танишинг — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 276" турнири ўз якунига етди. Унда бир қатор қизиқарли тўқнашувлар содир бўлди. Қуйида, турнирнинг барча натижалари билан танишинг: Асосий кард: Ўрта вазн (83.9 кг) Исраэль Адесанья (Нигерия)– Жаред Каннонир (АҚШ) - Адесанья очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Ярим енгил вазн (65,8 кг) Алекс Волкановски (Австралия) – Макс Холлоуэй (АҚШ) - Волкановски очоклар ҳисобида зафар қучди. Ўрта вазн (83,9 кг) Шон Стриклэнд (АҚШ)– Алекс Перейра (Бразилия) - Перрейра 1-раундда нокаут билан ғалаба қозонди. Ярим ўрта вазн (77,1 кг) Робби Лоулер (АҚШ) – Брайан Барберена (АҚШ) - Барберена 2-раундда техник нокаут билан ғалабага эришди. Ўта енгил вазн(61.2 кг) Педро Муньоз (Бразилия) – Шон О’Мэлли (АҚШ) - Шоннинг тақиқланган зарбаси туфайли бу жанг натижаси бекор қилинди. Прелим кард: Енгил вазн (70,3 кг) Брэд Ридделл (Янги Зелландия) – Жэлин Тернер (АҚШ) - Тернер 1-раундда "сабмишен" эвазига зафар қучди. Енгил вазн (70.3 кг) Жим Миллер (АҚШ) – Дональд Серроне (АҚШ) - Миллер 2-раундда "сабмишен" билан ғалаба қозонди. Ярим ўрта вазн (77,1 кг) Йен Гэрри (Ирландия) – Габриэль Грин (АҚШ) - Гэрри очколар ҳисобида ғалабага эришди. Ўрта вазн (83.9 кг) Дрикус Дю Плесси (ЖАР) – Брэд Таварес (АҚШ) - Плесси очколар ҳисобида ғалабага эришди. Ўрта вазн (83.9 кг) Юрайа Холл (АҚШ) – Андре Муниз (Бразилия) - Муниз очколар ҳисобида зафар қучди. Супер енгил вазн (Аёллар, 57 кг) Мэйси Барбер (АҚШ) – Жессика Ай (АҚШ) - Барбер очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Ўта енгил вазн (Аёллар, 61 кг) Жессика-Роуз Кларк (Австралия) – Юлия Столяренко (Литва) - Столяренко 1-раундда "сабмишен" эвазига ғалабага эришди.