Байден Яқин Шарқ бўйлаб турнесини якунлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Getty Images АҚШ президенти Жо Байден Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб турнесини якунлади. Америка етакчисининг ташрифлар туркуми 13-16 июл кунлари бўлиб ўтди. У Саудия Арабистони, Исроил ва Иорданияда бўлди. Қайд этилишича, Жо Байден ўтирган самолёт Жидда шаҳридаги қирол Абдул Азиз номидаги аэропортдан АҚШ сари йўл олган. АҚШ президенти самолёти маҳаллий вақт билан ярим тундан ўтганида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасига қўниши кутилмоқда.