Қорақалпоғистонда солиқ тўловчиларга енгиллик берилди
Энди тегишли ҳисоботларини тақдим этмаганларга вақтинча жавобгарлик белгиланмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилганлигини инобатга олиб Давлат солиқ қўмитаси мазкур жараён ташкиллаштирилишини маълум қилди.
Хабар қилинишича, солиқ кодексининг айрим бандларига асосан ушбу ҳудудда фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик ва таъсир чоралари (банкдаги ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиш, ҚҚС гувоҳномасини амал қилишини вақтинча тўхтатиш) қўлланилмайди.
soliqnews