Афғонистондан 1,5 минг этник қирғиз қайтарилади
Икки йил ичида Афғонистондан 1500 этник қирғизни кўчириш режалаштирилган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири Худойберген Базарбаев матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз миллатига мансуб аҳолининг аҳволини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Президент маҳаллий аҳоли олдида чиқиш қилар экан, қолган афғон қирғизларини сақлаб қолиш учун уларни тарихий ватанларига кўчириш ниятини яна бир бор таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Режага кўра, ушбу ҳудудда Афғонистондан келган ватандошлар учун 300-400 га яқин уй-жой, шунингдек, 275 ўринли умумтаълим мактаби, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий объектлар қурилади.
“Этник қирғизлар учун турар-жой қуриш учун Чўн-Олой ҳудудидан 70 гектар ер ажратилган. У ерларни тартибга солиш учун 2022-2024 йилларга мўлжаллаб, 274 миллион сом ажратилди”, — деди Худойберген Базарбаев.
Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун маблағ республика бюджетидан ажратилган бўлиб, айрим обектларнинг қурилиши “Ассанабил” хайрия жамоат фонди кўмагида амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Турли манбаларга кўра, ҳозир Афғонистонда 3-4 мингга яқин этник қирғиз истиқомат қилади.
tarjumon.uz