Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та кумуш медални қўлга киритди
Хитойда онлайн тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадасида 80 та давлатдан 320 нафар ўқувчи иштирок этди.
Унда «кумуш»га сазовор бўлган ўзбекистонликлар:
Мафтуна Бадалова – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
Азимжон Жамолов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
Икромиддин Боймаҳаммадов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
Шерзод Шайматов – Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.
Халқ таълим вазирлигига кўра, кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн сўм, ўқитувчиларига – 75 млн сўмдан пул мукофотлари топширилади.
Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.