Данияда 81 йиллик ҳарорат рекорди янгиланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Mads Claus Rasmussen/Ritzau Scanpix 20 июл куни Данияда 1941 йилдан буён кузатилган энг юқори ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда The Local Denmark портали хабар берди. "Ютландия ғарбидаги Боррис шаҳрида 35,6 даража ҳарорат қайд этилди", - дейилади портал хабарида. Аниқлик киритилишича, аввалги рекорд 1941 йилда қайд этилган – ўшанда ҳарорат 35,3 даражани ташкил этган. 19 июл куни Буюк Британияда янги ҳарорат рекорди қайд этилганди. Маълумотларга кўра, Суррей графлигидаги Чарлвуд шаҳарчасида ҳаво ҳарорати 39,1 даражага етган.