Ҳайдовчиларга қандай дорилар ичиш тавсия этилмайди?
Шифокор Ҳилола Жумаева:
Ҳайдовчилар узоқ вақт йўлда юришганлиги сабабли нафақат овқатланиш тартибига, балки дори воситаларига ҳам эътибор бериши лозим.
-Таркибида ухлатувчи моддалар бўлган дори воситаларини ичиш тавсия этилмайди.
-Шунингдек, аллергияси мавжуд ҳайдовчилар баъзи аллергияга қарши дори воситалари таркибида ҳам уйқу чақирувчи моддалар бўлганлиги учун айнан шундай моддалар бўлмаган дориларни ичиши лозим.
-Ич юмшатувчи ва ичак микрофлорасига таъсир қиладиган (антибиотиклар) дориларни ичишда ҳам эҳтиёт бўлиш керак.
«Соғлом ҳаёт»