Париждаги отишмада 16 ёшли шахс айбланмоқда
Франция суди 19 июль куни пойтахт Парижда юз берган отишмада иштирок этган 16 ёшли йигитга нисбатан айблов эълон қилди.Бу ҳақда “France Press” (AFP) агентлиги суд тизимидаги манбасига таяниб маълум қилган.Тўрт кунлик ҳибсдан сўнг гумонланувчига “уюшган гуруҳ таркибида одам ўлдириш, тегишли рухсатномасиз қурол сотиб олиш ва сақлаш” айблови қўйилган.Иш қўзғатилгандан кейин ўсмир прокуратура сўровига биноан тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Хабарга кўра, полиция ўсмирнинг ҳамон озодликда юрган шеригини қидирмоқда.
19 июль куни кечқурун Парижнинг 11-округида жойлашган барда содир бўлган отишмада икки киши машинадан тушиб, айвонда ўтирганларга қарата ўқ узган.
Ҳужум қилганлардан бири муассасага ташриф буюрганлар томонидан ушланган, иккинчиси қочишга муваффак бўлган. Фожиа натижасида бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Терговчилар айтишича, отишмага ўзаро ҳисоб-китоб сабаб бўлган.
РБК