Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Июль
2022

«Зулм технологияси»: нацистлар ва коммунистларнинг парламентни эгаллаши — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Маълумки, Олмониянинг сиёсий тарихида Веймар коалицияси аталган ва республикавий конституцияни ишлаб чиққан бирлашма учта партиядан ташкил топган эди: социал-демократик партия, либерал немис демократик партияси ва католик марказ. 1920 йилдаги сайловларда бу коалиция ютқазди ва 1928 йилгача мамлакатни турли (ўн иккита) беқарор коалициялар бошқаришди. Умуман, XIX асрнинг охирги чорагидаги ва ХХ аср бошидаги Оврўпо жамиятлари ўсиб бораётган социалистик ва касаба уюшмалари ҳаракатларига кўниколмаётгандилар. Олмонияда Бисмаркнинг бу ҳаракатга қарши олиб борган зуғуми ҳам самарасиз кетди. 1912 йилда социал-демократик партия Рейхстагнинг энг улкан партиясига айланди. Ишчиларнинг уюшишларидан ўзлари учун ва мавжуд тартиб учун хавфни сезган ҳукмрон синфлар ва корчалонлар ваҳимага туша бошладилар. Бу ваҳима Россиядаги Октябр тўнтариши таъсирида Олмонияда юз бераётган 1918-1923 йиллардаги катта-катта намойишлар ва иш ташлашлардан сўнг янада кучайди. Бу талотўмлар одатда оломон учун Олмониянинг урушдаги мағлубияти, монархиянинг қулаши ва республиканинг барпо этилиши билан боғлиқдай туюларди. Веймар Республикаси аталган илк демократик тузум халқнинг кўзига заиф кўринарди. Умуман, демократик тузум халққа зулм ўтказмайди, одамларга кўпроқ эрк беради ва инсонга масъулият ҳам юклаш баробарида фуқаронинг қадр-қимматини кўтаради, шунинг учун бу бундай қараганда заифликдай кўриниши мумкин. Аммо демократиянинг кучи халқнинг кўзи тийралигидадир. Ҳали одамдай яшаш кўникмаларига эга бўлмаган, бир умр монархлар қамчиси остида яшаган халққа демократия хунук кўриниши табиийдир. Ана шу ҳиссиётлар таъсирида немис халқи «бетартиб», «заиф» Веймар Республикасини ютқазиб қўйди ва «тартиб ўрнатиш», «кучли салтанат қуриш»ни ваъда қилган Гитлерга ўз иродасини топширди. Ай, бу кейин олмонларга ва дунёга қанчалар қиматга тушди! Аммо ҳали ўша пайтда демократик коалиция бир мунча кучга эга эди. Касаба уюшмалари ҳам Оврўпонинг қатор мамлакатларида инсонпарвар қонунлар қабул қилинишига эришдилар. Олмониядаги 1928 йилдаги сайловларда «марксчилар», социал демократларга (29,8%) ва коммунистларга (10,6%) берилган овозларнинг умумий сони 12,4 миллиондан ошиб кетган эди. Бу натижалар таъсирида социал-демократлар яна рейх ҳукумати таркибига кирдилар, уларнинг раҳбарларидан бири бўлган Герман Мюллер рейхканцлер лавозимини олди. Аммо аввалги Веймар коалициясини тиклашнинг имкони бўлмади. Энг аянчлиси, Московда Сталиннинг зуғуми билан барпо этилган III Коммунистик Интернационал уч миллионлик немис коммунистларининг асосий душмани социал-демократлар бўлиши керак деган фармойиш чиқаради. Натижада Сталиннинг бу Олмония коммунистларини яксон этган фармойиши оқибатида Олмонияда коммунистлар ва социал-демократлар ҳамкорлигига путур етди, улар заифлашдилар ва айни пайтда нацистларга бу қўл келди. Ишчиларнинг бу икки партияси бўлиниши оқибатида нацизмнинг мавқеи кучайди. Коммунист Сталиннинг нияти Олмониядаги демократияни тугатиш эди, менингча, Сталин учун социал-демократлардан кўра нацистларнинг афзал экани ўшандаёқ аён бўлган эди. Сталин Коминтернга нацистларнинг ҳокимиятга келиши ишчиларнинг норозилигига, қўзғолон кўтаришига олиб келади ва натижада Совет Олмонияси ташкил топади, деб тушунтирди. Гитлер тезда тушундики, юзага келаётган беқарорлик ва парчаланиш унинг имкониятларини кучайтиради. Нацистлар социал-демократларга тажовузни кучайтирдилар, уларни коммунистларга қўшиб, «қизиллар» деб атай бошладилар. Вазият юзага келган депрессия ҳолати билан янада мушкуллашди. Ишсизлар сони яна кўпая бошлади ва 3 миллион кишидан ошди. Иқтисод асосан қисқа муддатли хорижий инвестициялар билан ушлаб турилгани учун мамлакатнинг аҳволи омонат эди. Қарзларни қайтариш муддати келаётган эди. Жаҳонда савдо ишига путур етпаётганди, Нью-Йорк фонд биржасида 1929 йил октябрида акцияларнинг нархи тушиб кетди. Оқибатда Олмонияда ҳам нархлар тушиб кетди, корхоналар банкротликка учрай бошладилар, фабрикалар, фермалар ва фирмалар ёпила бошлади. Иқтисодий таназзул руҳий таназзулни зуҳур қилди. Урушдаги мағлубият, иш ташлашлар ва намойишлар ортида етилаётган инқилоб ва фуқаролар уруши хавфи, инфляция – буларнинг бари барча табақаларни тушкунликка солди: ҳеч нарсаси йўқлар йўқчиликдан дили вайрон бўлсалар, борлар борини йўқотиб қўйишдан хавотирга тушардилар. Ёшлар интиладиган келажакни кўрмаётгандилар. Ҳамма нарса демократик коалиция тузумига қарши кўндаланг кела бошлади. Оломон изчил тарзда мамлакатни демократлар эплай олмадилар, деган хулосага келаверди. Демократларнинг бир-бири билан тил топишолмаслиги, муросага келолмаслиги вазиятни янада жиддийлаштирди... Таниш ҳолат эмасми?! Россияда, Қирғизистонда ва бошқа айрим посткоммунистик давлатлардаги айни кундаги аҳволни эслайсан, киши. Россияда сўз эркинлиги, маслак эркинлиги каби ҳуқуқларга йўл берилгани оқибатида турли партиялар, мустақил оммавий ахборот воситалари юзага келдилар. Аммо сиёсий тузум криминаллашгани, ижтимоий табақаланиш кучайгани, ҳокимият ҳеч кимга ҳисоб бермайдиган олигархлар қўлида экани таъсирида иқтисод издан чиқди, пул қадрсизланди, аҳоли қашшоқлашди ва энди халқ ўрис демократиясининг мақтанадиган сўз эркинлигини, демократияни йиғиштириб қўйишни, «тартиб ўрнатишга қодир», «кучли ҳокимият»ни талаб қилмоқда. У ёки бу тарзда монархия ўрнатилиши учун вазият пайдо бўлмоқда. Худди шундай, Гуржистонда - Звиад Гамсахурдиа, Озарбойжонда – Абулфайз Элчибей бошчилигидаги демократик ҳукуматлар яна ҳокимиятни собиқ коммунистларга қайтариб беришга мажбур бўлганларини кўрдик-ку. Олмонияда ҳам асримизнинг ўттизинчи йиллари бошига келиб шу вазият пайдо бўлди ва жамият демократияни тушунмади ва ҳимоя қилолмади, оқибатда Гитлернинг қўлига тушди. Гитлер бахтсизлик ва таназзул пайтида ўзини хуш сезарди, у қўрқув ва хавотир, қийшиқ тасаввурлар оламида қирол бўла оларди. У халққа иқтисодий ва ижтимоий дастурлар ваъда қилмади, оломонни миллий тикланишга, маънавий уйғонишга даъват қилди, миллатнинг миллий ғурурини уйғотиб, тарихий тақдирини ўз қўлига олишга чақирди. Айни пайтда немис коммунистлари ҳам Гитлер каби мавжуд тизимни аёвсиз танқид қилишга тушдилар ва гўлларча келажак уларники эканини таъкидлай бошладилар. Улар ишчиларни бойларга қарши «синфий кураш»га чақирдиларки, бундан халқ ҳайиқарди. Гитлер эса миллатни бўлмас эди, у бирор бир табақага алоҳида айириб мурожаат қилмас, бутун халқни миллий бирликка чақирарди. Веймар демократиясининг бир-бири билан муроса қилолмай баҳслашишларидан ториққан халққа Гитлер очиқ-ойдин доҳийликни таклиф қиларди. Ҳукуматлар, қўмиталар, уюшмалар бўлмайди, энди яккаҳоким фюрер бўлади. Оломоннинг аксарияти учун ҳамиша тузумнинг фарқи йўқ, Макиавелли айтганидай, халқ бир нарсани – уни камроқ эзишларини хоҳлайди. Агар Гитлер қўмиталар, комиссияларсиз бахтли қилса, майли Гитлер тепамизда тура қолсин! – оломон шу тахлит фикрлайди. Аммо авторитар тузум бахтли қилолмайди. Немислар Гитлер бошларига фалокат келтирганда буни тушундилар ва урушдан сўнг Конрад Аденауэр каби миллатпарварлар бошчилигида демократияни қурдилар. Зеро, фақат демократик тузумгина инсоннинг қадрини кўтаради, унинг иродасига қулоқ солади. Инсон ўз тақдирини сўрамай бировга топшириши керак эмас, ўз иродасидан воз кечиши керакмас. Одамдай яшаш учун одамлар демократияга, унинг мангу мунозаралар манзили бўлган парламентига, танқидга ўч мустақил матбуотига, жанг майдонида қурол билан эмас, ҳалол ва мунтазам ўтказиладиган сайловларда ғоялар ва дастурлар билан ҳокимият талашувчи сиёсий партияларига кўникишлари керак. 1930 йил баҳорида ўтган минтақавий ва маҳаллий сайловлар нацистларнинг таъсир доираси кенгайганлигини кўрсатди, аммо бу ҳали Гитлер кутаётган ғалаба учун етарли эмас эди. Гитлер жамиятда юзага келган инқироздан умидвор эди. 1930 йилнинг март ойида бюджет ҳақидаги узоқ баҳслардан сўнг Мюллернинг ҳукумати истеъфога чиқди, социал-демократлар ўз вакилларини ҳукуматдан чақириб олдилар. Кўпчиликни бирлаштира оладиган гуруҳ йўқлиги туфайли президент фон Гинденбург Веймар конституциясининг 48-моддасида кўзда тутилган канцлерни ўз декрети билан тайинлаш ҳуқуқидан фойдаланишига имконият туғилди. У тайинлаган канцлерни кўпчилик қўллаб-қувватлаши шарт эмас, аммо унга ишончсизлик билдиришлари мумкин эди. Унда президент Рейхстагни тарқатиб юбориши ва янги сайловларни ўтказиши мумкин бўларди. Президент атрофидагилар партиялардан юқори ва парламентдан мустақил бўлган «президентлик» ҳокимияти ўрнатишга мойил бўла бошладилар. Кейинчалик шундай бўлди ҳам – партиялардан юқори ва парламентни қўғирчоқ қилган «президент бошқаруви» - фюрернинг яккаҳокимлигига олиб келди. Гитлернинг разил моҳияти Отто Штрассер билан бўлган баҳсида яна бир бор намоён бўлган эди. Штрассер ўзининг «Садоқат ва хиёнат» номли мақоласида ғоя ва доҳий ўртасида фарқ бўлиши кераклигини, ғоя – боқий, доҳий эса – ғоянинг хизматкоригина эканини таъкидлаган эди. «Буларнинг бари бўлмағур гаплар, - деди Гитлер, - унинг иддаоси шуки, сиз партиянинг ҳар бир аъзосига ғоя ҳақида фикрлаш ҳуқуқини берасиз ва ҳатто у доҳий ғояга содиқми-йўқми - ҳал қилиши мумкин экан. Бу демократиянинг энг разил кўриниши ва унга бизнинг орамизда ўрин йўқ. Биз учун ғоя ва доҳий – бир бутунликдир ва партиянинг ҳар бир аъзоси доҳийнинг буйруғига сўзсиз итоат қилиши керак». Отто Штрассернинг: «Сиз очиққа чиқиш ва ўнг буржуа партиялари билан янги ҳамкорликни йўлга қўйиш учун социал инқилобни бўғмоқчимисиз?» – деган саволига Гитлер янада қатъий жавоб беради: «Ирқий инқилобдан бошқа инқилоб мавжуд эмас: сиёсий, иқтисодий ёки ижтимоий инқилоблар бўлиши мумкин эмас, ҳар доим ва ҳамма ерда паст табақанинг, паст ирқнинг олий ҳоким ирқ билан кураши мавжуд ва, агар олий ирқ ўз ҳаёти қонунларини писанд қилмаса, ютқазади». Кейинги куни Отто Штрассер саноатчи капиталистларнинг мулкини тортиб олиш масаласини қўйганда Гитлер ғазабга минади: «Демократия туфайли дунё вайрона бўлди, шунга қарамай сиз уни иқтисодга ҳам татбиқ этмоқчисиз… Капиталистлар ўз қобилиятлари туфайли юқорига кўтарилганлар, шундай танланиш асосида – уларнинг юқорига кўтарилиши олий ирқ эканини исботлайди – улар юқорида туриш ҳуқуқига эгадир». 1930 йилнинг 16 июлида рейхсканцлер Брюнинг фавқулодда ваколатларига таяниб Рейхстагни тарқатиб юборди ва 14 сентябрга янги сайловларни тайин қилди. Ниҳоят Гитлер сиёсий курашга киришиш имкониятига эга бўлди. Демократиянинг ғаними бўлган Гитлер тарғибот бўлимининг бошлиғи Геббелс билан бирга «мунозарачи», «бўлинишиб ётган» демократларга қарши бўлган ҳаракатчан, яхлит, шиддатли партияни оёққа турғазишга киришди. Гитлер шовқинни хуш кўрарди. Суратлар, шиорлар, фан кашфиётлари ва янги техникалардан унумли фойдаланиш, бақириқ-чақириқлар – бир сўз билан айтганда ташвиқот машинаси билан ҳокимиятни олишга ҳаракат бошланди ва фашистлар бунинг мумкинлигини кейинчалик исботладилар. Бир ой ичида 34000 митинг ўтказиш белгиланди. Олмония сиёсий цирк томошасига киришди. Гарчанд сиёсий рақиблар бу шовқинни жиддий қабул қилмаган бўлсалар-да, сайлов натижалари улар адашганини кўрсатди. Олмониянинг икки қутбдаги экстремистик партиялари – коммунистлар ва фашиятлар асосий кучга айлана бошладилар: коммунистлар тўрт ярим миллион овоз билан парламентда 77 ўринга эга бўлган бўлсалар, нацистлар олти ярим миллион овоз билан 107 мандатни қўлга киритдилар. Карим Баҳриев Манба: Azon.uz





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день





Москва

Слушатель из Смоленска выиграл на «Авторадио» «Москвич 3»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин одобрил три проекта по программе создания мест приложения труда



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Джиган

Григорий Лепс, Мот, Seville, MIA BOYKA, Джиган и другие гости презентации нового альбома Юрия Киселёва «Иду за мечтой»




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Первые тренировки нового сезона проекта «Спортивные выходные» прошли в Москве

«23 and Friends»: в Москве состоялся спортивно-музыкальный фестиваль Аш 23

Юные тулячки завоевали серебро и бронзу турнира по синхронному плаванию


Даниил Медведев

После поражения де Минору россиянин Медведев завершает выступление в престижном теннисном турнире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Сергей Собянин. Главное за день



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России