Тошкент ҳалқа автомобиль йўли четида жойлашган трансформатор ёниб кетди
Жорий йилнинг 26 июль куни соат 16:05 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Тошкент ҳалқа автомобиль йўли четида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:13 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 16:21 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ён-атрофдаги бино иншоотларга зарар етмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.