Шахмат Олимпиадаси. Йигитларимиз ишончли, қизларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг учинчи куни ниҳоясига етди. Қувонарлиси, 3-кунда вакилларимиз ғалабани тантана қилди. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, аёллар жамоамиз замбиялик рақибаларига умуман имконият қолдирмади, 4:0. Шу тариқа, йигитларимиз 2 тадан ғалаба ва дуранг қайд этган ҳолда, 6 очко жамғарди. Қизларимизда эса 4 очко бор.