"Осиё болалари-2022". 29 та медаль қўлга киритилган кундан сўнг делегациямиз нечанчи ўринда? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россиянинг Владивосток шаҳрида "Осиё болалари-2022" халқаро ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун вакилларимиз 29 та медаль қўлга киритган ҳолда, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Кун якуни бўйича Ўзбекистон делегацияси 6 та олтин, 10 та кумуш ва 13 та бронза билан 5-ўринда бормоқда. Давлатлар кесимида эса, 2-поғонани банд этиб турибмиз. Қуйида медаль жамғариш бўйича ҳолат билан танишиш имкониятига эгасиз: 1. Москва (20 олтин, 23 кумуш, 16 бронза) 2. Сибир округи (15, 20, 16) 3. Урал округи (10, 10, 11) 4. Татаристон (10, 1, 9) 5. Ўзбекистон (6, 10, 13). Мамлакатлар кесимида: 1. Россия 2. Ўзбекистон 3. Туркманистон.