Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди, Тошкент шаҳар ҳокими ва прокурори ҳам жазонланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Kun.uz 8 август куни Президент админиятрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида руй берган дарахтларнинг ноқонуний нобуд қилиниши, ахолининг кескин норозилигига сабаб бўлган масаласи ҳам қаттиқ танқид остига олинди. Президент топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ҳамда прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди. Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга ва прокурори У.Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.