Magic City’да икки фотосуратчи ўртасидаги жанжал пичоқбозликка айланиб кетди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Миллий гвардия Жорий йил 6 август куни кечқурун Magic City истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз берган. Миллий гвардия хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи, 20 ёшли Ш.Д. ҳамкасби, 25 ёшли Ҳ.K.га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган. Жароҳатланган фуқаро Ҳ.K.га тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозир унинг саломатлиги қониқарли. Ҳуқуқбузар Ш.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходими қонуний талабларини бажармаслик) бўйича жазо тури қўлланилган.