Россия 2021 йилда 14,6 млрд долларлик қурол сотди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ТАСС 2021 йилда Россия қурол етказиб бериш «режасини тўлиқ бажарди». Бу ҳақда Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев маълум қилди. «Йиллик режа тўлиқ бажарилди, хорижлик ҳамкорларга 14,6 млрд долларлик қурол ва ҳарбий-техника етказиб берилди», — деди Шугаев. Унинг сўзларига кўра, охирги ўн йилдан буён Россия йилига 14-15 млрд долларлик қурол сотмоқда. Маълумотларга кўра, Россия Сурия, Миср, Ҳиндистон, Хитой, Жазоир, Қозоғистонга қурол экспорт қилади. 2017–2021 йилларда Россия қурол экспорт қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади – унинг улуши 19 фоизни ташкил этди. Биринчи ўринда АҚШ (39 фоиз), учинчи ўринда Франция (11 фоиз), тўртинчи ўринда Хитой (4,6 фоиз), бешинчи ўринда Германия (4,5 фоиз) турибди.