Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди. Ўйин ҳақида - Ўйинни ўзингиз кўрдингиз. Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Статистикамиз ҳам шундай. Ҳаммадан кам гол урганмиз, ҳаммадан кўп ўтказиб юборганмиз. Ишлашда давом этамиз. - Саҳоб Рашидов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди ва гол ҳам урди. Нима деб ўйлайсиз Саҳобни асосий таркибда майдонга туширса бўлармиди? - Бу албатта унинг ўзига боғлиқ. Биздаги барча футболчилар асосий таркибда ўйнашга муносиб. Бизда захира ўриндиғидаги кучлар чекланган. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. - Жамоангиз дарвозабонининг ўйинига қандай баҳо берасиз? - Дарвозабонда айб йўқ. Пенальтигача у бир неча вазиятларда қутқарди. Кўпроқ саволни ҳимоячиларга бериш керак. Бахтга қарши ҳимояда муаммолар бор. Ҳозирда ҳимоямизда бу позицияда аввал ўйнамаган футболчилар ҳаракат қилишмоқда. - Йованович қайтса ҳимоя тартибга келиши мумкинми? - Унда жароҳат бор ва бу жароҳат қачон тикланишини билмайман. Йованович билан гаплашиб олдик. У ҳаракат қилмоқда. Аммо жароҳат барибир ўз сўзини айтмоқда. Шу сабаб ҳам бизда нима бўлса шундан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз.