Қозоғистон мактаблари беш кунлик форматга ўтади
Келгуси ўқув йилидан бошлаб Қозоғистондаги деярли барча мактаблар беш кунлик иш форматига ўтади. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” мамлакат таълим вазири Асхат Аймагамбетовга таяниб хабар берди.
«Биз келаси йилдан бошлаб барча мактабларни беш кунлик иш форматига ўтказишга қарор қилдик. Бу мактаб директорлари, ўқитувчилари ва барча ходимларга тегишли. Ўқитувчилар шанба куни дам олишлари керак, шанба куни ўз фарзандлари билан қолишлари керак» – деган вазир.
Аймагамбетовнинг таъкидлашича, бу таътил тўловига таъсир қилмайди. Таътил вақти – 56 кун – ўзгаришсиз қолмоқда.
Вазир директорлардан шанба куни метод кунларини ўтказмасликни ёки «бошқа йўл билан ўқитувчиларни ишга таклиф қилишга уринмасликни» сўраган.