Artel компанияси ижтимоий тармоқдаги бир ўқитувчининг илтимосига бефарқ бўлмади
Facebook ижтимоий тармоғи орқали Наманган вилояти, Норин туманида фаолият юритувчи 3-умумтаълим ўрта мактаби ўқитувчиси Нафосат Мухитдинова «Бир мактабга минг китоб» акциясини ўтказиш таклифини билдирганди.
Компания китоб акциясининг дастлабки иштирокчисига айланган, Норин туманидаги 3-умумтаълим мактабига ўқувчилар сўраган китоблар тўпламини етказиб берди.
«Facebook орқали акция ўтказиш таклифи билан чиққан эдим. Биринчилардан бўлиб Artel жамоаси таклифимга эътибор берди. Буни ҳечам кутмагандим»,-дейди Нафосат Мухитдинова мамнунлигини яширмай.
У сўзида давом этаркан, компания томонидан амалга оширилаётган ишларни бир ўқитувчи сифатида юқори баҳолади.
«Бу жамоа бир кун ичида ўқувчиларимиз сўраган кўплаб китобларни етказиб беришди. Биз бундан жуда мамнун бўлдик. Шуни англаб еттикки, улар нафақат инсонларни моддий таъминотларига, балки маънавиятларига ҳам эътибор беришар экан»,-дейди ўқитувчи.
Эслатиб ўтамиз, компания китобхонликни тарғиб қилишга оид қатор лойиҳалар ташаббускори.
Artel микро кутубхонаси — китоб уйчалари фикримизнинг яққол исботидир.
darakchi.uz