Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Август
2022

Халқ таълими вазирлиги: Мактаб директорлари таниш-билиш орқали ходимларни моддий рағбатлантирган — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни мукофотлаш ва рағбатлантириш, директор жамғармасидан бериладиган устамалар ва бошқа моддий имкониятлар борасида турли талқинлар илгари сурилмоқда. Халқ таълими вазирлиги бу масалага аниқлик киритди. Вазирлик матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августда қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 823-сонли қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Мазкур ўзгартиришлар жойлардаги коррупцион ҳолатларни, шунингдек, молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, маблағларни мактаб раҳбарлари ҳамда жойлардаги масъулларнинг суистеъмол қилишининг олдини олиш кўзда тутилган. Ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорининг пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларнинг кўпайишига ва мукофотлашнинг «барча учун тенглик» тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади. Қонунчиликка кўра, 2022 йилда Директор жамғармаси жами мактаб иш ҳақи фондининг 12 фоизи бўйича шакллантирилади. Мазкур жамғарма ҳисобидан 2022 йилнинг августига қадар мактабнинг энг илғор ўқитувчиларига 40 фоизгача устама, шунингдек, маблағлар доирасида ходимларга моддий ёрдам ва мукофот бериш имконияти берилган. Шунингдек, маълум қилинишишича, 2021 йилда бир мактабда ўртача директор жамғармасининг 55 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун ҳамда қолган 45 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Бироқ жойларда ўқитувчиларга 40 фоизгача устама бериш ўрнига фоизни камайтириш ва қолган суммани моддий ёрдам ҳамда мукофотга йўналтириш амалиёти йилдан йилга ошиб борган. Хусусан, 2021 йилда мактабнинг иш ҳақи фондига 787,5 миллион сўм ва директор жамғармасига 175,5 миллион сўм ажратилган. Ушбу Жамғарма маблағларининг фақатгина 20 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун, қолган 80 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган. Кўп ҳолларда жамғарма ҳисобидан мактаб директорлари таниш-билиш орқали ходимларга моддий рағбатлантириш, сурункали равишда айнан бир гуруҳ ходимларга такрор-такрор амалга оширган. Мукофот пуллари директорга яқин бўлган ходимларга, қариндош ва танишларга расмийлаштирилгани аниқланган. Аввалги таҳрирда жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам миқдори чегараланмагани сабабли исталган ҳажмда моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўғирлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган. Шундан келиб чиқиб янги таҳрирда директор жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва ҳолатлари аниқ белгилаб қўйилди. Натижада мукофот ва моддий ёрдам пулларини сабабсиз бериш имкониятлари чекланди, мактаб доирасида ўқитувчиларни рағбатлантириш учун ажратиладиган жами сумма эса сақлаб қолинди. Бу эса: - маблағларни бевосита ўқитувчиларнинг устамаларига йўналтириш; - моддий ёрдам кўрсатишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш (ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрганда); - мукофот пулларини барчага тенг миқдорда бериш имкониятини яратди. Шунингдек, Вазир жамғармаси орқали ягона тамойил асосида республика бўйича малакали педагог ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (ҳозирда 5,1 млн. сўм) миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, худди шундай миқдорда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш амалиёти жорий этилди. «Хулоса ўрнида Директор жамғармасига бериладиган маблағлар камайтирилмагани, аксинча, моддий ёрдам ва мукофот пулларини аниқ мақсадларга ва тенглик тамойили асосида бериш таъминланганини қайд этиш керак. Ўзгартиришлар орқали Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали ўқитувчи ва бошқа ходимларга тўғри етказилишини таъминлаш мақсад қилинган», — дейилади вазирлик хабарида.





Губернаторы России
Москва

Собянин: Москва и Пекин подписали программу сотрудничества на 2024-2026 годы





Москва

Топ-5 самых ярких зарубежных архитектурных проектов на первичном рынке Москвы


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин рассказал о росте турпотока из Китая



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Антонио Вивальди

Вивальди под небом




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Военно-спортивный фестиваль Росгвардии в «Лужниках» собрал более 20 000 москвичей и гостей столицы

В УФСИН России по Республике Дагестан прошли лично-командные соревнования по легкой атлетике

Резидент «Инсайт Люди» Дмитрий Зубов установил мировой рекорд по чеканке мяча


Уимблдон

Экс-теннисист Ольховский: россияне могут хорошо выступить на Уимблдоне



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России