«Узоқ ўтириб қолдим»: Рамзан Қодиров лавозимдан кетиш ҳақида гапирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров видеомурожаат йўллаб, раҳбарлик кетиш вақти келганини айтди. «Мен лавозимда жуда узоқ ўтирганимни пайқадим. Ўйлайманки, мен узоқ таътилга тўлиқ лойиқман», — дея ўз видеосига изоҳ берди у Телеграм-каналида. Жаноб Қодиров ўз баёноти давомида чечен мақолини мисол қилиб келтирди. «Кавказда шундай гап борки, меҳмон қанча кутилган бўлмасин, ўз вақтида жўнаб кетса яхши бўлади», — деди у истеъфога шама қилиб. Қодиров 2017 йил ноябр ва 2016 йил феврал ойларида ҳам худди шундай баёнотлар билан чиққан эди. Рамзан Қодиров Чеченистонни 16 йилдан бери бошқариб келади, у бу лавозимга 2007 йилда келган. Ҳозирда Россияда минтақа раҳбарларининг ваколат муддатига ҳеч қандай чекловлар йўқ.