Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Қарийб 3 баробар қимматлаган мактаб дарсликлари: Бундан коррупциянинг иси келмоқда

0

Янги ўқув йили бошланиши арафасида Халқ таълими вазирлиги яна бир қарори билан трендга чиқди. Мактаб дарсликларининг ижара ҳақи ўтган йилгига нисбатан 2–3 баробарга ошди.

Кишининг кулгиси қистайди, Халқ таълими вазирлиги “аксилхалқона” қарорлар эълон қилиб, сўнгра эътирозлар кучаявергач “туфлаган тупугини қайтиб олиш” борасида 2022 йилда совриндор ўринлардан бирини эгаллашга киришган, шекилли.

Аввал 2025 ўқув йилигача кечиктирилган ўқувчилар учун ягона мактаб формалари 2022/23 ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлиши тўғрисида ҳукумат қарори эълон қилинди. Бошида бу қарорни қўллаб-қувватлаб, формаларнинг катта қисми тикилаётган Наманганга журналистлар учун пресс-тур уюштирган вазирлик, кўп ўтмай, мажбурият яна ортга сурилганини эълон қилди.

Сўнгра 15 йиллик меҳнат стажига эга ва шу йил баҳорда аттестацияга жалб этилмаган олий тоифали ўқитувчилар энг қуйи тоифага тушиб қолаётгани шов-шув бўлди. ХТВ яна муносабат билдириб, бундай ўқитувчиларнинг тоифаси умрбод олий бўлиб қолишини билдирди.

Келинг, мактаб дарсликлари масаласига қайтайлик.

2022/23 ўқув йили учун дарсликлар ижара нархлари икки-уч баробарга оширилган. Ижара нархларини ўқиб ота-оналар ҳам, ўқитувчилар ҳам ҳайрон. Вазирлик бу масалани тушунтира туриб, дарсликлар учун ижара нархлари Молия вазирлиги томонидан белгиланганини айтди.

Аммо, ижтимоий тармоқда тарқалган ҳужжат – халқ таълими вазири ўринбосари У.Шарифходжаев имзолаган хат нусхасига кўра, дарсликларнинг ижара тўлови миқдори Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2022 йил 31 августдаги 37-09-08/75-сонли баённомаси билан тасдиқланган.

ХТВ ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хатнинг вазирликка тегишли эканини инкор қолмаган ҳолда, Васийлик кенгаши баённомаси нусхасини бериш ҳақидаги сўровимизни жавобсиз қолдирди.

ХТВдан олинган маълумотга кўра, янги ўқув йилида Ўзбекистондаги 10 130 та мактабда 6,6 млн ўқувчи таълим олади. 1-синфларга 700 минг ўқувчи қабул қилинган.

Президентнинг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 3-, 6-, 7- ва 10-синфлар учун мўлжалланган дарсликлар тўлиқ янгидан чоп этилади. Шунингдек, 2–3-синфлар учун машқ дафтарлари, барча синфлар учун инглиз тили, немис тили ва рус тили фанларидан жами 60 миллион нусха янги авлод дарсликлари чоп этилиб, ноябр ойи охиригача мактабларга етказилади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг тушунтиришича, жорий йилда янги дарсликларни чоп этиш харажатлари ошгани ижара ҳақи кескин ошишига сабаб бўлган. 2022 йилда жаҳонда қоғоз нархи 60-70 фоизга баландлагани, қоғоз импортида транспорт харажатлари кескин ошгани, бу эса таннарх кўтарилишига сабаб бўлгани айтиляпти.

Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган 2021/22 ўқув йилидаги миқдор (2740 сўм)га нисбатан 2967 сўм (108 фоиз)га ошган.

Битта дарслик учун ижара нархи қандай шаклланади?

Дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун сарфланган харажатларни ўқувчилар сонига бўлиш орқали ҳисобланади. Бунда харажатлар пропорционал тарзда дарсликнинг ишлатилиш муддатига бўлинади.

Мисол учун: бир дона дарсликнинг таннархи 25 минг сўм бўлса, унинг 5 йил ишлатилиши, ҳар йили 5 минг сўмдан йиғиш кераклигини англатади. Жами бир йилдаги барча дарсликларнинг суммасини даврийликка бўлиб, битта дарслик суммаси шакллантирилади. Бу йил бу 5707 сўмни ташкил этди (2021 йилда 2740 сўм бўлган).

Бир дона китоб нархи ўз навбатида бир синф комплектидаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтирилади. Битта синфда 20 та китоб бўлса, йиллик ижара суммаси 20х5707=114 140 сўм бўлади.

Кимгадир 100-115 минг сўмнинг нари-берисидаги тўлов унчалик қийин кўринмас, ижтимоий тармоқларда янграётган эътирозлар айримларнинг энсасини ҳам қотирар, айримлар битта тушликка бундан ҳам кўп сарфланишини писанда қилмоқда. Бироқ юртимиз аҳолиси, айниқса қишлоқ жойларда яшовчи кўп болали оилаларда 3-4 нафар фарзанд мактабга боради, ойлик даромади 1 млн сўм атрофида бўлган бундай оилаларга бирдан 330–450 минг сўм чиқим катта зарба бўлади. Бунга улар ўз болаларига ўқув қуроллари, янги форма ва ҳоказолар олиб беришларини ҳам қўшинг.

Биринчи синф ўқувчилари, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчиларига дарсликлар бепул ижарага берилиши белгиланган.

ХТВ маълумотига кўра, дарсликни чоп этишга сарфланган маблағ, дарслик фойдаланиладиган муддат (йилга) бўлиниб йиғилади. Йиғилган маблағлар Китоб жамғармасида тўпланиб, мазкур китобни кейинги йилда чиқаришга сарфланади.

Мисол учун: 2017 йилда чиқарилганида битта дарслик таннархи 5 минг бўлган ва 5 йил давомида 1000 сўмдан йиғилган. 2022 йилда дарсликни чиқариш учун 25 минг сарфланган ва табиийки, бу маблағни тўплаш учун 5 минг сўмдан 5 йил давомида йиғиб бориш керак.

Аммо ХТВнинг ўзи бор-йўғи 4 та синф (3-, 6-, 7- ва 10-синф) учун дарсликлар тўлиқ янгидан чоп этилганини таъкидлаб турибди. 1-синфларга ҳам текин берилади. Болалари 2-, 4-, 5-, 8– ва 9-синфларга борувчи ота-оналар эски дарсликлар учун икки-уч баробар оширилган ижара ҳақи тўлайдими шунда?

Конституциямизда Ўзбекистонда мактаб таълими бепул экани белгилаб қўйилган. Аммо мантиқан ўйлаб қаралганда таълим бепул деганда ўқитувчига пул тўланмаслигинигина назарда тутмаслик керак. Таълим олиш учун бериладиган дарсликлар ҳам бепул бўлиши керак эмасми?

Хўш, қоғоз ўлгурнинг нархи кескин ошиб кетадиган одати бор экан, электрон дарсликларни жорий этиш ва оммалаштириш устида ишлаш керак эмасми? Ташқарида, агар ХТВдагиларнинг мабодо хабари бўлмаса, йигирма биринчи асрнинг йигирма иккинчи йили ўтяпти.

Дарсликларни чоп этиш босмахоналар ўртасида тендер асосида амалга оширилар экан. Ҳозирги кунга қадар 2022 йилдаги 53 миллион дарслик учун тендерлар ўтказилган. ХТВ маълумотига кўра, барча тендерлар e-tender.uz портали орқали ўтказилиб, унинг ғолиблари порталда акс эттирилган.

e-tender.uz сайтни очиб кўрдик. Тушунарсиз. Қайси корхона қанча суммага қайси дарсликларни чоп этишни ютиб олгани ҳақидаги маълумотни топа олмадим, мен масалан. Бу маълумотлар аниқ-тиниқ қилиб шаффофлаштирилиши лозим.

Бу масалада Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жиддий бош қотириб кўриши керакка ўхшайди.

Чунки халқ таълими тизими давлат бюджетидан энг кўп маблағ оладиган соҳа ҳисобланади – 2022 йилда 25,8 триллион сўм. Шундан 605 млрд сўми Республика мақсадли китоб жамғармаси учун.

Тарихдан маълумки, катта миқдорда пул бор жойда коррупция ҳам бўлади. Қолаверса, дарсликларни чоп этиш бўйича давлат буюртмасини бажариш учун майдонга кириб келган “катта ўйинчилар”да ҳам гап кўп. Китобларни чоп этаётган компанияларнинг таъсисчилари таркибига қаралса, юқори мартабали давлат амалдорлари билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ойдинлашса ажаб эмас.

Шуҳрат Шокиржонов, журналист

kun.uz





Губернаторы России
Москва

Собянин: Более пяти тысяч семей в СВАО получили новые квартиры по реновации





Москва

«ЯРКО» провела развлекательную программу на фестивале «Крутая песочница»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Объем закупок у малого бизнеса с 2024 года составил почти 227 миллиардов



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Николай Фоменко

Актер Фоменко наградил миллионного зрителя мюзикла "Ничего не бойся, я с тобой"




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

ЕВРО-2024: большой футбол ждет слушателей «Авторадио»

В Москве вручили премию МУЗ-ТВ — 2024

Баскетболисты пойдут кругами // Единая лига ВТБ пересмотрела формат проведения чемпионата


Арина Соболенко

Соболенко в купальнике зажигательно станцевала перед женатым бойфрендом. Видео



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Вячеслав Бутусов

На «САМ.ФЕСТ» в Самаре выступили Вячеслав Бутусов и Пелагея



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России