Карам ўсимлигини биз билмаган фойдали хусусиятлари?
-Карамдаги ичаклар фаолиятини яхшиловчи бириктирувчи моддалар организмни турли хилтлардан ва холестериндан тозалайди ва ичакларда фойдали микрофлорани шакллантиради.и турли хилтлар чи ш рўйхатига киритишлари мумкин.
– Терининг куйган, йирингли яра, совуқ урган ва зарбадан кўкарган жойларига майдаланган карам баргини компрес қилиб қўйилса, бу яра ва жароҳатлар битишини тезлаштиради.
– Янги карамдан олинган шарбат ичиш ёрдамида панкреатитдан, ошқозон ярасидан, холециститдан, гастритдан, меъёридан баланд юрувчи ошқозон ширасидан, циститдан ва хроник пиелонефритдан фориғ бўлиш мумкин.
– Карам шарбати асаб қўзғалиш иллатини камайтиради, томирлар атеросклерозини даволашда ёрдам беради, ортиқча вазндан халос этади ва турли шишларни кетказишда ёрдам беради.
– Қондаги қанд моддаси миқдорини камайтириш учун карам шарбатига илиқ сув қўшиб, овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади.
– Карам шарбати ичиш юзга тошган сепкилдан фориғ бўлишга сабаб бўлади.
– Сариқ касали билан оғриганда, қабзиятда, гастритда, ошқозон шираси меъёридан паст юрганида, бепуштликда, дисбактериозда ва доимий чарчоқ ҳис қилишда карам шарбати ичиш тавсия этилади.
SoglomHayot