Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Исҳоқжон домла Бегматов: «Мажбурий таълимни қисқартириш керак» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Бугун ёшларнинг таълими ёки илм-фанга бўлган эътибор ҳақида сўз юртилганда ўтган йилларга нисбатан анча ўзгаришлар бўлгани эътироф этилади. Афсуски, йиллар давомида таълимдан кўра спортга рағбат кўп бўлди. Халқаро даражадаги ютуқларда асосан спортчиларимиз мукофотланди. Натижада таълимнинг сифати ва ёшларнинг илм олишга бўлган қизиқиши камайди. Ижтимоий тармоқларда ҳам билимли ёшларнинг ноўрин мукофотлангани баъзан афсусга ва баъзан кулгига сабаб бўлди. Бугун вазият бироз ўзгарган. Бироқ, буни етарли деёлмаймиз. Сабаби, ёшларнинг билим олиши ва таълимида муаммолар бор. Албатта, бу ҳолат уларнинг диний билимларини етшмаслиги билан боғлиқ. Шундай экан, дин ва таълимни бирга олиб бориш ва шу асосида ёшларни илмли бўлиши муҳим масала. AzonTV онлайн телеканали "Жумадан сўнг" кўрсатувида "Илмли ёшлар юрт келажаги" мавзусида Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов билан журналист Нўмонжон Абдулмажид суҳбати берилди. Мазкур кўрсатувда Исҳоқжон домла ёшларнинг илм олиши борасида ўз мулоҳазаларини баён қилдилар: – Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларининг кўпчилигини ёшлар ташкил этади. Биз ёшлардан унумли фойдаланиишимиз керак. Уларга шароит яратиб бериш жуда муҳим. Афсуски, аждодларимиз билан фахрланиб, ўзимиздан ғурурланиш билан чекланиб қоляпмиз. Бироқ, бу билан иш битмаганини йиллар давомида кўрдик. Шу сабаб аждодларимизни илм йўлидаги қийинчиликларини ҳам айтиш лозим. Чунки, ҳозир ёшлар илм ўрганаётганда қийинчиликлар, тўсиқларни айтиб баҳоналар қилишади. Тарихда аждодларимиз бизга нисбатан бир неча баробар кўп машаққатларни енгиб ўтишган. Илмнинг даражаси ҳақида гапирганда Луқмони Ҳаким шундай деганлар: “Ким молу дунёни истаса, шу дунёда азиз бўлишни истаса шу билан шуғуллансин. Ким охиратда азиз бўлишни танласа зоҳидлик билан шуғулалнсин. Кимки дунёда ҳам охиратда ҳам азиз бўлишни истаса таълим билан, толиби илмлик билан машғул бўлсин” деганлар. Масалан, ғарб оламидаги мусулмон бўлмаганлар илм-маърифат билан шуғулландилар. Улар учун ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни бутун дунё талаб қилиши керак эди. Ва уларга Аллоҳ таоло мусулмон бўлмаса ҳам ҳаракати учун натижани берди. Биз мусулмонларда амалда бўлмагани учун дунё хазиналарига эришолмаймиз ва Аллоҳнинг ўзи асрасин шу туриш бўлса охиратдаги шарафга ҳам эришиш муаммо бўлиб қолади. – Ислом дини ҳамиша инсонларни илм олишга тарғиб қилади. Лекин шундай бўлсада айрим мусулмон давлатлари нега учинчи дунё давлатларига айланиб қолишди? – Сабаби шариатга амал қилмаслик. Мусулмон бўлмаганлар режа асосида мусулмонларнинг ҳаёт кечиришини белгилаб берди. Улар бу мақсадига эришиш учун асрлар давомида курашди ва 17-асрда бунга эришди. 20-асрга келиб эса тўлиқ қўлга олишди. Натижада илм-маърифатга бўлган рағбатни шариат бўйича амалиётга тадбиқ этишда оқсоқликка юз тута бошладик. Ҳатто, улар динни ўрганадиган бўлсак дунё бўйича қолоқ бўлиб қоламиз деган даъвони илгари сурди. Афсуски, диний илм ва дунёвий илм деб ажратиш бошлангандан бери мусулмонлар қолоқликка юз тута бошлади. Диний илмлар ҳеч қачон замондан орқада қолмайди. Ислом дини деганда намоз ўқиш, закот беришнигина тушуниш хато. Бунда илм олиш муҳим. – Мусулмон учун бирламчи илмлар қайси? - Биринчи Роббисини таниш, яъни ақида илми. Сабаби Аллоҳни таниши, келгусида гуноҳ ишларни қилмаслиги ва бошқа динни қабул қилиб муртад бўлиб қолмаслиги учун зарур. Ҳар бир мусулмон Қуръонни хатм қила оладиган даражада саводли бўлиши керак. Битта катта сура ёки учта кичик сурани ёддан билиши керак. Аслида барча илмларнинг ўзаги Қуръони Каримда жамланган. Тарихга қайтадиган бўлсак аждодларимизнинг ютуғи Қуръон орқали бўлган. Масалан, Ибн Синони ҳамма тиббиёт соҳасида деб билишади. Асосий соҳаси фалсафа бўлган. Шунингдек улар 7 ёшида ҳофизи Қуръон бўлганлар. – Бугун фарзандларимизнинг таълими ҳақида фикрингиз қандай? – Илм олишнинг энг зўр даври бу ёшлик. Бу даврда билим мустаҳкам жойлашади. Шу ўринда бир таклифимни айтмоқчиман. Совет даврида мажбурий 10 йиллик таълим бўлган ва ҳозир 11 йиллик. Шуни қисқартириш керак. Тарихда аждодларимиз жуда ёш илм ўрганишган. Афсуски, ҳозир ёшларимизни умрини беҳуда ўтказяпмиз. Бошланғич таълим мажбурий бўлсин. Бола 4-5 йил давомида математикани, тарихни, динни ўргансин. Кейинги босқичда мутахассисликка ажратиш керак. 14 ёшда қизлар ва йигитлар ўзгаради. Афсуски яхши тарафга ўтадиганлар 3-4 болани ташкил этади. 14 ёшдан кейин болалар дарслардан зерикади. Натижада 1-4 синфгача яхши ўқиган бола 11-синфга келиб қолоқ бўлиб қолиши мумкин. Дин бўйича, ирқ бўйича ёки зоҳирий кўриниш бўйича табақалаш нотўғри. Лекин илм, дунёқараш ва фаросат жиҳатдан табақалашга мажбурмиз. Қизил империя ҳаммани бир ҳил қиламиз деб бой қилиш қийин бўлгани учун барчани камбағалга айлантирди. Аждодларимиз 14 ёшгача керак бўлса устоз даражасида бўлган. Масалан, Имом Бухорийнинг устози у билан гаплашиб сени илминг ҳадисга яхши экан фалончи олдига бориб ҳадис ўргангин, деганлар. Устози йўналтира олгани учун Бухорий ҳазратлари ҳадис илмининг султонига айланди. - Фарзандларимизни телефон ва телевизорга боғланиб қолгани бугун энг катта муаммолардан бири. Шундай эмасми? - Ривожланган мамлакатларда мактабларда уяли алоқа воситаларини ишлатиш таъқиқланади. Тедефонсиз биз замондан орқада қоламиз дейдиганлар хато айтишади. Фахшдан, бузуқликдан орқада қоламиз. Бола телефонда ўрганадиганини устозидагн ўргансин. Афсуски, ҳали оқ-қорани ажратолмаган болага телефонни бериб қўямиз. У ҳеч нарсани билмайди лекин ҳамма имкониятлари бор телефондан кўп нарсани ўрганади. Телефон билан алоқани узиш керак. У фақат суҳбатлашиш, хабар олиш воситаси бўлсин. – Илм олишда моддиятнинг аҳамияти ва илм учун фоизга пул олса бўладими? – Илм олишда ёки уни моддий жиҳатдан рағбатлантиришда ҳаракат ва ўзига ишонч муҳим. Илм учун эҳтиёжманд инсон ўзига тўқ инсонларни олдига бориб улардан кўмак сўраши мумкин. Ёки улардан закот талаб қилишга ҳаққи бор. Илм учун фоизга пул олишга келадиган бўлсак. Илм фарз қилинган амал уни харом бўлган судхўрлик билан аралаштирмаслик керак. – Бугунги кунда таълим тизимидаги мунозарали масала мактаб дарсликларининг нархини 3 баробар ошгани бўлди. Ота-оналар томонидан норозиликлар билдирилмоқда. Бу борада фикрингиз қандай? – Илмга пул сарфлаш керак, лекин ўз ҳуқуқини ҳам талаб қилиш жоиз. Афсуски айрим ҳусусий мактабларда нархи қиммат, лекин ваъдага яраша илм йўқ. Масалан, бошида фаолияти зўр бўлади-да бола тўплаб олганидан сўнг ўзгаради. Хотин-қизлар масаласига келадиган бўлсак шифокор аёллар кам. Афсуски келинимизни, қизимизни, аёлимизни эркак шифокор қўлига топширяпмиз. Бунинг учун Аллоҳ олдида жавоб берамиз. Шифокорнинг эркак-аёли бўлмайди дейишади бу нотўғри фикр. Аёлни аёл, эркакни эркак даволаши керак. – Шу ўринда Исҳоқжон домла яқинда Америкага бориб келдингиз. Таассуротларингиз қандай? – 2004 йилда ҳам Америкага борганман. Ўша вақтга нисбатан бугун ватандошларимизнинг моддий жиҳатдан ҳолатлари яхшиланган ва аҳиллиги ошган. Афсуски ёмон томони маданиятини, тилини ва ўзлигини унутишмоқда. Ҳатто динидан кечганлар, ватанини сотганлар бор. Шу ўринда айтмоқчиман-ки айрим ота-оналар рус мактабига фарзандини беради. Тилни яхши ўрганиши, халқаро муомалада бўлгани учун шундай истак билдиришади. Бу нотўғри. Аввало бола ўз она тилини билиши керак. Ўзга тилни ўрганишда уни маданиятини ҳам ўрганади. Лекин, уларнинг маданиятидаги айрим жиҳатлари биз учун иллат ҳисобланади. Ўз она тилини, маданиятини билсагина ўзга тилларни ўрганиши осонлиги айни ҳақиқат. “Жумадан сўнг” кўрсатуви асосида Камола Адашбоева тайёрлади





Губернаторы России
Москва

Собянин: Новый корпус больницы святого Владимира планируется открыть в 2025 году





Москва

Весь мир чипировали умом Ленина?! Раскрыта загадка Мавзолея В.И. Ленина. Проект "Святой Ленин".


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Около обновленных поликлиник создано более 600 зон отдыха



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Оззи Осборн

Гизер Батлер рассказал, что Оззи Осборн согласился выступить с Black Sabbath




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Пятеро саратовских гребцов выступят на играх БРИКС

Неделя легкой атлетики пройдет в Москве

Один из лидеров «Салавата Юлаева» подписал контракт с ЦСКА: теперь официально


Андре Агасси

Не ходите, дети, в теннис: как Андре Агасси и Штеффи Граф подарили детям право выбора



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Виктор Цой

Гагарина назвала себя жертвой в конфликте с Кормухиной из-за песни Цоя «Кукушка»



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России