«Барселона» ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди
«Барселона» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар беради Marca.
23 ёшли французда феморис биcепс йиртилган деб гумон қилинган. Тез орада у чуқурлаштирилган кўрикдан ўтади.
“Барселона” ҳимоячиси Миллатлар лигаси доирасидаги Франция – Австрия учрашувида (2:0) асосий таркибдан жой олди ва 23-дақиқадаёқ алмаштирилди.
Кунде ёзги трансфер ойнасида «Севилья»дан «Барселона»га ўтган эди.