«Изланиш ва ривожланиш» (RnD) марказларини очиш топширилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Президент матбуот хизмати Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш вазифаси топширилди. Шунингдек: - Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш; - Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш; - транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилди. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси олдига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар маиший техника бўйича 1 та, келгуси йилда муқобил энергетика, юқори кучланиш ускуналари ва янги авлод кабель маҳсулотлари бўйича 1 тадан «Изланиш ва ривожланиш» (RnD) марказларини очиш вазифаси қўйилди. Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.