Жиззахда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ғаллаорол тумани марказидаги савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Б. фуқаро Э.га жами 3 500 АҚШ долларини 39,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.