Футзал. Осиё кубоги чорак финалида мезбонга қарши ўйнаймиз — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футзал бўйича Осиё чемпионатининг А гуруҳида ҳам тур ўйинлари якунига етиб, плей-офф босқичига чиққанлар аниқ бўлди. А гуруҳида сўнгги турида Ироқ ҳамда Қувайт термалари навбатдаги босқич учун ўзаро кураш олиб боришди ва якунда 2:2 ҳисоби мезбонлар учун фойдали бўлди. Шу орқали Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё чемпионати 1/4 финалдаги рақиби Қувайт термаси бўлади. Ўзбекистон - Қувайт учрашуви 4 октябрь куни соат 22:00да старт олади.