Янги туғилган чақалоқларни озиқлантириш учун тавсиялар!
Шифокор Фаррух Шерназаров:
Янги туғилган болалар овқатлантириш режимига жуда тез ўрганадилар ва белгиланган соатда уйғонадилар.
-Бола ҳаётининг биринчи икки ойида болани суткасига 7 маҳал (ҳар уч соатда) эмизиш керак.
-3-5 ойлигида чақалоқни суткада 6 маҳал (ҳар 3,5 соатда).
-5 ойлигидан бошлаб бир ёшлик бўлгунча 5 маҳал (ҳар 4 соатда) эмизиш лозим.
-Кечаси 6-8 соат эмизилмайди, бу пайтда она ва бола дам олади.
«Соғлом ҳаёт»