Товон пихи қандай даволанади?
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
-Товон пихи – товоннинг ғадир-будур жойида тери остида ҳосил бўладиган суяк ўсимта касаллигидир. Юрганда товонда санчиқ пайдо бўлади.
– Касалликка, асосан, оёқ панжаси бойлам аппаратининг доимий ва узоқ муддатгача шикастланиб туриши (раққосалар, спортчи-югурувчилар), шунингдек, яссиоёқлик сабаб бўлиши мумкин.
– Товон пихи баъзан гавда оғирлигининг тез ортиб бориши натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
– Товон пихида оғриқ қолгунча пойабзал кийишдан олдин пайпоқ ичига битта ёнғоқ баргини қўйиб юриш тавсия этилади.
– Кечқурун ухлашдан олдин оғриган оёқ товонини шўр илиқ сувга (сув ҳарорати 35 36 даража бўлиши керак) солиб ўтириш товон пихини даволашда ёрдам беради.
-Уй шароитида оғриқ қолдирувчилар ичиб (агар кучли оғриқ бўлса) товонда юриш машқини бажарилса, дарддан халос бўлиш мумкин.
«Соғлом ҳаёт»