Lacetti жарима майдонига қўйилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бюронинг Иштихон туман бўлими иш юритувида туман иқтисодий судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Б.У.дан ундирувчи «Kapitalbank» АТБ фойдасига 80 млн. 937 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд бўлиб, ундирувни жавобгарга тегишли Lacetti автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга тегишли Lacetti русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдонига жойлаштирди.