Санкт-Петербург Янги йил байрамидан воз кечди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ҳокимияти Янги йил муносабати билан режалаштирилган байрам тадбирларини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
Қайд этилишича, тежалган маблағлар сафарбарлик учун йўналтирилади.
“Сарой майдонида ва Невский проспектида концерт, мушакбозлик, хайрия зиёфати бўлмайди”, — дейилади хабарда.
Болали оилалар учун янги йил дастурлари ва анъанавий арча байрами ўтказилади. Худди шундай қарор Ленинград вилояти ҳокимияти томонидан ҳам қабул қилинган.