Италия А Серияси. Бугун Шомуродов майдонга тушадими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун А Серияда 9-тур ўйинлари якунига етади. Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби ўз уйида "Лечче" жамоасини меҳмон қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади. Ушбу баҳс олдидан машҳур "SofaScore" нашри тахминий таркибларни маълум қилди. Унга кўра, "бўрилар"нинг умидли вакили Шомуродов бу ўйинда ҳам захирада қолдирилади.