Кўпроқ қизил лавлаги истеʼмол қилинг ёш кўрсатади!
Лавлаги ёшартирувчи хусусиятга ҳам эга. Чунки, унинг таркибидаги фолий кислотаси одам вужудида янги ҳужайралар пайдо бўлишига замин яратади.
Аммо меъдаси заиф ва унинг ширасида нордонлик юқори (зардаси қайнайдиган) бўлган беморлар бу илдизмевани емаганлари маъқул.
-Ортиқча вазндан азоб чекадиган ва организмида ортиқча сув йиғилиши (шишлар)га мойил хасталар учун ҳам лавлагини истеъмол қилиш жуда фойдали.
-Лавлаги нафақат қонни, балки буйраклар ва жигарни ҳам тозалайди.
-Бу сабзавот организмдан заҳар (токсин)ларни чиқариб ташлайди. Шу сабабли мия тиниқ ишлайди.
-Таркибида Б витамини кўплиги сабабли лавлаги қон томирлар деворини мустаҳкамлайди.
-Шунингдек, бу илдизмева қонни тозалаб, томирларни кенгайтиргани учун гипертония (хафақон), атеросклероз ва бошқа юрак-қон томир касалликларида тавсия этилади.
SoglomHayot