Қозоғистондаги президентлик сайловида рекорд миқдорда номзодлар кураш олиб боради — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қозоғистонда президентлик учун 12 номзод кураш олиб боради. Бу ҳақда Республика Марказий Сайлов комиссияси маълум қилди. Номзодларнинг 5 нафари тўлиқ текширувдан ўтган ва барча талабларга мос деб топилган. Қолган номзодлар текширилмоқда. Номзодлар қуйидагилар: 1. Қаракат Абден — “Ижтимоий ишчилар миллий альянси” Республика жамоатчилик бирлашмасидан; 2. Жуматай Алиев — "Халқ демографиясс" жамоат бирлашмасидан 3. Нуржан Алтаев — “Муқалмас” республика жамоат бирлашмасидан; 4. Нурлан Ауесбаев — Умуммиллий социал-демократик мухолиф партиясидан; 5. Фатима Бизакова — “Амалий Психология” республика жамоат бирлашмасидан; 6. Хайрулла Габжалилов — “Асар” ўралмонлар бирлашмасидан; 7. Жигули Дайрабаев — “Ауил” халқ-демократик ватанпарварлар партиясидан; 8. Талгат Ергалиев — Қозоғистон қурувчилар иттифоқидан; 9. Бакит Жанабаев — “Қозоғистон ҳаваскор футбол ихлосмандлари” жамоат бирлашмасидан; 10. Мейрам Кажикен — “АМАНАТ” республика касаба уюшмалари бирлашмасидан; 11. Қосим-Жўмарт Тоқаев — ижтимоий-сиёсий кучлар халқ коалициясидан; 12. Салтанат Турсинбекова — "Қазақ аналары – Дәстүрге жол" республика жамоат бирлашмасидан.