413 млн. сўм маблағ алимент учун олдиндан берилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 28.08.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Қурбоновдан ундирувчи Ф.Нуруллаева фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро иши давлат ижрочиси М.Худойберганов иш юритувига берилган бўлиб ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари қолаверса тарғибот ишлари натижасида томонлар ўзаро келишиб, фарзанди вояга етгунига қадар 413 млн. 168 минг сўм алимент пуллари ундирувчи фойдасига нақд кўринишда ундириб берилди. Юқоридагиларга кўра ижро ҳужжати ундирувчининг тилхати ва мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.