Қиш мавсуми учун кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 2022/23 йилги қиш мавсуми учун об-ҳаво башоратини эълон қилди.
Маълум қилинишича, сўнгги 20 йил ичида 2007-2008, 2011-2012 йиллардаги қиш совуқ ва узоқ давом этди, бу ўртача иқлим қийматларидан 3-4 даражага паст бўлди. Ушбу қишларнинг айрим кунларида ҳаво ҳарорати Тошкентда кечалари 15-17о гача, кундуз кунлари эса 8-13 градусгача пасайди. Бундай об-ҳаво шароити одатда Россиянинг Европа ҳудудидан, Уралдан, баъзан, ҳатто Ғарбий Сибирдан совуқ ҳавонинг кириб келиши ҳисобига вужудга келади.
Энг илиқ қиш ойлари эса 2003-2004, 2008-2009, 2009-2010, 2021-2022 йилларга тўғри келади, Тошкентда ўртача мавсумий ҳарорат меъёрдан 3-5 даражага юқори бўлган. Умуман 2015-2016 йилларнинг қиш мавсуми энг илиқ қиш мавсуми бўлиб, қишнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5-6 даражага юқори бўлган.
«Ўзгидромет» фикрича, бу йилнинг қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида сўзлашишга ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023- йилларнинг қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп ва ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, энг илиқ қиш даврларида кундузги ҳаво ҳарорати 20-23даража илиқ, айрим кунларда эса 25-27 градус илиққача кўтарилиши мумкин.
Кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача совуқ, шимолда эса 15-20 градус совуқнинг пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага пастдир.
«Шуни таъкидлаш жоизки, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсумнинг умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсумнинг ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, это ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам ёғиши. Ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги ҳам катта эмас ва 50-60% дан ошмайди»,— дейилади хабарда.