Кеча тунда Эронда сиёсий маҳбуслар учун қамоқхона ёниб кетди
Асосан сиёсий маҳбуслар сақланаётган Эроннинг «Эвин» қамоқхонасида кучли ёнғин содир бўлди, бинодан ўқ овозлари эшитилди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашлар шунчалик кучли бўлганки, портлаш тўлқинидан теварак-атрофдаги уйларнинг деразалари синиб кетган. Маҳбуслар тутунли камералардан чиқиш учун эшикларни синдиришган, хавфсизлик кучлари эса кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
«Эвин» қамоқхонаси 1972 йилда очилган. 1979 йилдаги Ислом инқилобидан кейин у сиёсий маҳбусларни сақлаш учун фаол фойдаланила бошланди: муассаса биноларидан бири маҳбуслар орасида талабалар ва зиёлилар кўп бўлгани учун «Эвин университети» деб атала бошланди.