Қўқонда ота 102 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини олдиндан тўлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фуқаролилк ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 05.02.2013 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор А.Х.дан ундирувчи М.Т. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган. Қарздор А.Х. 15.10.2022 йил куни ундирувчи М.Т. билан ўзаро келишган ҳолда 1 нафар фарзандини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 102.801.000 сўм алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлаб берган ва ундирувчининг мурожаатига асосан ижро ҳужжати тамомланган.