Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Тўғридан-тўғри рейслар Хошимин ва Тошкентни боғлайди. Биринчиси 15 декабрга белгиланган.
Парвозлар Аирбус А-330 самолётларида 10 кунда 1 марта амалга оширилади.
VietJet Air – халқаро арзон авиакомпания ва Ветнамда ташкил этилган биринчи хусусий авиакомпания, бош офиси Хошимин шаҳрида.