Бола айрим ҳарфларни талаффуз қила олмаслигининг сабаблари нимада?
Педиатр Муҳсина Умарова:
Келиб чиқиш сабаблари:
ҳомиладорлик даврида бўлиб ўтган асоратлар: камқонлик, инфекция, жароҳат, шу жумладан, руҳий жароҳат, қариндошлар орасидаги никоҳ ва бошқа омиллар таъсирида.
– Бундан ташқари, тил, жағ, танглай ривожланишида, эшитиш аъзолари ва асаб тизимидаги нуқсонларда пайдо бўлиши мумкин.
– Туғилиш ва туғилгандан кейинги даврда: Бош мия жароҳати, оғиз бўшлиғи аъзолари жароҳати, тишлаш нуқсони (“прикус” нотўғрилиги) – кўпинча томоқ, бурун касалликлари (аденоид, сурункали ринит ва бошқалар) оқибатида келиб чиқади.
Мурожаат қилган беморларни логопед, стоматолог, невропатолог, ЛОР шифокорлари текширувидан ўтказилади. Оғиз бўшлиғи, тил, тиш нуқсонлари, асаб тизими касалликлари бор, йўқлиги аниқланади. Фонетика, грамматика ва шаклланган сўз бойлигини ўрганишга қаратилган логопедик текширувлар ўтказилади.
«Соғлом ҳаёт»