«Россияга қарамликдан қутулдик»
Олаф Шольц Германия энди Россия газига қарам эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Берлин ҳозирда энергия нархини пасайтириш, жумладан, бошқа давлатлар билан газ етказиб бериш бўйича янги шартномалар тузиш устида ишламоқда. «Zamon.uz» сайти бу ҳақда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бундестагдаги нутқи давомида канцлер Европа Иттифоқи газ истеъмолини 15 фоизга камайтириш бўйича келишувга эришганини эслатди.
«Биз бу қарамликдан халос бўлдик ва қишга яхши тайёргарлик кўрган ҳолда киряпмиз”, — деди жаноб Шольц.
Фуқароларга энергия тежаганликлари учун миннатдорчилик билдириб, “биз биргаликда газ сарфини 20 фоизга камайтиришга ҳаракат қиламиз”, — деб таъкидлайди у.
Германия ҳукумати раҳбаринингқўшимча қилишича, Европа пандемия жамғармаси маблағлари энергия инқирозини енгиш учун ишлатилиши керак.