Фарзандингизга сотувдаги ширинликлардан камроқ беринг!
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
Кимёвий моддаларнинг ривожланиши ширинликларга ҳам ўз тасирини ўтказмасдан қўймади. Ҳозирги арзон сифатсиз ширинликларнинг зарарини кўриб чиқамиз:
Кўпчилик рангли ширинликларга бўёқлар қўшилади. Бу эса болада диареяга ва аллергияга сабаб бўлади!
Аксарият ширинликлар таркибида шакар миқдори жуда кўп. Ортиқча шакар боланинг буйрак ости безини ишдан чиқариши мумкин ёки қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин!
Ширинликларни истеъмол қилиб, оғзини ювмаслиги натижасида тишларда кариес ривожланади!
Кўп ширинлик истеъмол қиладиган бола асабий ва кучли қўзғалувчан бўлади. Ширинлик семизликка ҳам сабаб бўлади!
Сунъий мева таъмини берувчи моддалар қўшилган конфетлар энг зарарли ширинликлар ҳисобланади. Улар болада тери тошмаларига ва томоқ оғриғига сабаб бўлади!