Термиз аэропортидаги парвозлар вақтинча Қарши аэропортига кўчирилади
“Uzbekistan Airways” матбуот хизматининг хабар қилишича, 1 ноябрдан 25 декабрга қадар Тошкент-Термиз, Термиз-Москва, Термиз-Санкт-Петербург рейсларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилади.
Аввалроқ Термиз халқаро аэропорти вақтинча ёпилиши хабар қилинган эди.